Ўзбекистон ва ФАО ҳамкорлиги янада ривожлантирилади
2026-10-06 09:40:00 / Янгиликлар
Ўзбекистонда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Сюй Дунюй Жаноби Олийларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан йўлга қўйилган кенг кўламли ҳамкорлиги, шунингдек, ФАО билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган натижалар ҳамда ФАО билан ҳамкорликни истиқболда ривожлантиришнинг устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

