Ўзбекистон ва ФАО ҳамкорлиги муҳокама қилинди
2026-10-06 09:15:00 / Янгиликлар

Мазкур нуфузли тадбирлар олдидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Суй Дунюй билан учрашди.
Мулоқот давомида глобал иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига салбий таъсирини юмшатиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр соҳада бугунги кунда алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги ҳамкорлик доирасида шу кунгача амалга оширилган лойиҳаларнинг самарадорлиги юқори баҳоланиб, истиқболда ўзаро ҳамкорликни янги йўналишларда изчил давом эттиришга келишиб олинди.
Таъкидланганидек, халқаро форумда денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатлар, халқаро молия ташкилотлари, илмий доиралар, хорижий экспертлар ҳамда хусусий секторнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Форум доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинади.


