Ўзбекистон ва Дания ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2026-10-05 10:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Дания делегациясига эса Дания Қироллиги ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен бошчилик қилди.
Томонлар саноат, транспорт ва логистика, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ҳамда молиялаштириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Ускуналарни маҳаллийлаштириш, терминал инфратузилмасини ривожлантириш, қайта тикланувчи энергетика, энергия самарадорлиги ва сув таъминотини модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокамаларда Дания Экспорт ва инвестиция жамғармаси EIFO раҳбарияти ва вакиллари, шунингдек FLSmidth, Grundfos, Maersk, AVK International, Scan Global Logistics, Carlsberg ва ByteAll Energy компаниялари вакиллари иштирок этдилар.
Ишбилармонлик дастури қўшма ташаббусларни ишлаб чиқишга қаратилган B2B ва B2G музокаралари билан давом этди.
Якунда ИССВ ва Дания Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича икки томонлама комиссияни ташкил этиш тўғрисида Меморандум имзоланди.

