Халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда
2026-10-02 11:45:00 / Янгиликлар

Иқтисодиёт вазири Хамис бин Саиф Ал-Жабрий, шунингдек, савдо, саноат ва инвестицияларни рағбатлантириш вазири Анвар бин Ҳилол Ал-Жабрий билан музокараларда савдо ва инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт-логистика йўлаклари ҳамда икки томонлама кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилинди.
Уммон ишбилармон доиралари билан мулоқот логистика, энергетика, нефть-газ кимёси, электротехника, тоғ-кон саноати, банк сектори ва туризм соҳаларини қамраб олди. Янги ишлаб чиқариш ва логистика қувватлари, экспорт йўналишлари, энергия сақлаш тизимлари, маълумотлар марказлари, хомашёни қайта ишлаш ва тўғридан-тўғри етказиб бериш масалалари кўриб чиқилди.
Преференциал савдо ва инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимларни тайёрлаш, транспорт йўлаклари ва қўшма лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Бизнес-форум, Ўзбекистон салоҳияти кўргазмаси ҳамда йирик бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

