Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Қашқадарё вилоятида
2024-09-25 17:35:00 / Янгиликлар
Танишув давомида Зулайҳо Маҳкамова туманда фаолият юритаётган ҳунарманд ва тадбиркор аёллар билан мулоқот қилди.
Улар томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва харидоргирлиги ва келгусидаги режалар хусусида суҳбатлашди.
Шунингдек, Миришкор маҳалласида бедана боқиб, уларни етиштириш фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорнинг иш фаолияти кўздан кечирилди.
Маҳалланинг фаол аёллари билан оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маънавияти, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш хусусида суҳбатлашилди.
Ташриф давомида Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Қарши туманида тадбиркор аёллар билан учрашди ва улар билан мулоқот қилди.
Самимий руҳда кечган учрашувда бугун тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида таъкидланиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар ҳақида фирклашилди. Аҳоли даромадларини оширишнинг муҳим омилларига эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида тадбиркор хотин-қизларнинг таклиф ва мурожаатлари ҳам тингланди. Ишлаб чиқилган дастур асосида уларнинг ечими таъминланади.