Транспакаспий транспорт йўлагини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинмоқда
2026-09-30 12:00:00 / Янгиликлар
Тошкентда Транскаспий транспорт йўлаги (ТТЙ) бўйича Ўзбекистондаги иккинчи миллий конференция ўз ишини бошлади.

Конференцияда Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш, транспорт инфратузилмасига инвестицияларни жалб этиш, лойиҳаларни молиялаштириш ва йўлакнинг самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги барқарор боғлиқликни таъминлашдаги ролини қандай мустаҳкамлаши мумкинлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов, Европа Комиссиясининг Осиё, Марказий Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича директори Петерис Устубс, халқаро молия институтлари, ривожланиш ҳамкорлари ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда.


