Рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик
2026-09-30 10:25:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида рақамли технологиялар, сунъий интеллект, инновациялар, инвестициялар ҳамда илмий-тадқиқот йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистонда рақамли трансформация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, АТ соҳаси ва стартап экотизимининг ривожланиши, шунингдек, хорижий инвестициялар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, АТ хизматлари экспортини кенгайтириш ҳамда дастурий ечимларни бошқа технологик имкониятлар билан бирлаштирувчи стартапларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Томонлар сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар. Хусусан, рақамли таълим ва бошқа соҳалар учун очиқ ҳамда амалий SI моделларини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Швейцария компанияларининг Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларида иштирокини кенгайтириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Шу нуқтаи назардан, экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича Швейцария механизмларидан фойдаланиш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакатнинг тегишли ташкилотлари ва хусусий секторлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда рақамли технологиялар соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканини билдирдилар.


