Осиё тараққиёт банки билан давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-09-29 10:00:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати, уларни жадаллаштириш ҳамда янги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, таълим соҳасида, жумладан, ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш, ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни тозалаш иншоотларини қуриш ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича ДХШ лойиҳаларининг ҳолати кўриб чиқилди.
Учрашув мобайнида ОТБ билан турли соҳалардаги ДХШ ҳамкорлиги бўйича имзоланган келишувларнинг истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди.
Шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимларини замонавий усуллар асосида модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни жадаллаштириш, қўшимча янги ДХШ лойиҳаларини шакллантириш ҳамда соҳада институтсионал салоҳиятни ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни янада кенгайтириш учун Осиё тараққиёт банкининг эксперт ва маслаҳат кўмагини жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар ДХШ лойиҳаларининг келгусидаги натижадорлиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда устувор соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.
