Ўзбекистонлик талабаларни Австриянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиши имкониятлари оширилади
2024-09-23 10:05:00 / Янгиликлар

Учрашувда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш, Ўзбекистондаги тегишли университетларда немис тили ўқитилиши сифатини ошириш, шунингдек, ўзбекистонлик талабаларни Австриянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиши имкониятларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида икки давлат муҳандислик-техника олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни янада кенгайтириш, муҳандис-техник мутахассислар тайёрлаш соҳасида бакалавриат ва магистратура йўналишларида янги қўшма таълим дастурларини ташкил қилиш, шунингдек, профессионал таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш.
Стажировка ўташ, қисқа муддатли ўқув ёки малака ошириш курсларида қатнашишлари учун ўзбекистонлик ёш олимларни Австриянинг илмий-тадқиқот муассасаларига юбориш борасида ҳам фикр алмашилди.
Элчи икки мамлакат олийгоҳлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

