Ўзбекистонда касбларни халқаро сертификатлаштириш тизими жорий этилади
2024-09-23 09:50:00 / Янгиликлар
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Туркия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Малакаларни ривожлантириш ташкилоти раҳбари Мустафа Нежми Илҳан билан Ўзбекистон - Туркия малакаларни баҳолаш марказини ташкил қилиш бўйича мулоқот ўтказди.
Вазирлик таклифига кўра меҳмонлар 4 кун давомида Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамда Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятини ўрганди.
Ўрганишлардан келиб чиқиб Туркиянинг илғор тажрибаси асосида Ўзбекистонда малакаларни баҳолаш ва касб-ҳунарларни сертификатлаш тизимни жорий этиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тақдимот ўтказди.
Бугунги кунда Туркияда 270 та касбий малакани баҳолаш маркази фаолият юритмоқда, 911 та малака стандарти жорий қилинган, 200 дан ортиқ касблар мажбурий сертификатланади.