Ўзбекистон ва Туркия адлия вазирликлари ҳамкорликни кенгайтиради
2026-09-23 09:25:00 / Янгиликлар

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, медиация, низоларни муқобил ҳал этиш (АДР), адвокатура, давлат ҳисобидан юридик ёрдам ва юридик кадрлар малакасини ошириш йўналишларида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда медиация институтини ривожлантириш, АДР тизимини рақамлаштириш ва соҳада илғор халқаро тажрибани жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар Туркия делегацияси томонидан эътироф этилди.
Келгусида икки мамлакат мутахассислари ўртасида мунтазам эксперт мулоқотларини йўлга қўйиш, қўшма семинарлар, ўқув дастурлари ва тажриба алмашувларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Мақсад — Ўзбекистонда ҳуқуқий ҳамкорликни янада кенгайтириш, медиация ва низоларни муқобил ҳал этиш механизмларини ривожлантириш ҳамда илғор тажрибани амалиётга жорий этиш.


