КТ билан сунъий интеллект, стартаплар ва R&D ҳамкорлиги муҳокамаси
2026-09-18 10:25:00 / Янгиликлар

Унда компания билан технологик ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар, бунда сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш, Корея технология компанияларини жалб қилиш ва қўшма R&D лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокараларнинг асосий йўналишларидан бири КТ иштирокида Ўзбекистонда ихтисослаштирилган АИ-маълумотлар марказларини яратиш имконияти бўлди. Томонлар сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳисоблаш инфратузилмасини ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Стартап-экотизимига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонлик стартапларнинг Корея технологик экотизими билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро бозорга чиқиш учун қўшимча восита бўлиши мумкин бўлган KT K-PATH корпоратив акселерация дастурида иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда КТ компаниясининг ДХ/АХ бўлинмасини очиш ва Корея Республикасидаги мижозларга Ўзбекистондан туриб технологик хизматлар кўрсатиш истиқболларини кўриб чиқдилар. Бундан ташқари, КТнинг ҳамкор IТ-компанияларини мамлакатга жалб қилиш ва уларнинг маҳаллий офисларини очиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Яна бир йўналиш R&D соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида қўшма тадқиқот ва ишланмаларни амалга ошириш бўлди.
Музокаралар якунига кўра, томонлар таклиф этилган ташаббусларни ишлаб чиқишни давом эттириш ва ҳар бир йўналиш бўйича ҳамкорликнинг амалий механизмларини қўшимча равишда муҳокама қилишга келишиб олдилар.
Учрашув якунида East Telecom компанияси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма технологик лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган иккита Англашув меморандуми (мою) имзоланди.
КТ — Корея Республикасидаги энг йирик телекоммуникация ва рақамли компаниялардан бири бўлиб, сунъий интеллект, рақамли трансформация (ДХ) ва AI Transformation (АХ) соҳаларида ечимларни ишлаб чиқади. Компания, шунингдек, технологик компаниялар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш дастурларини, жумладан, акселерация ташаббусларини амалга оширади ва уларнинг халқаро бозорларга чиқишига кўмаклашади.


