Ўзбекистон ва JICA ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
2026-09-18 09:35:00 / Янгиликлар
Токиода Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Президенти Акихико Танака билан музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар 2030 йилгача мўлжалланган Ҳамкорлик дастури доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Соғлиқни сақлаш, хусусий сектор ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва JICA ўртасидаги амалий ҳамкорликни, шу жумладан янги лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш орқали янада ривожлантиришга тайёрлик қайд этилди.


