Оила ва хотин-қизлар билан ишлашда жамоатчилик фаоллари билан ҳамкорлик
2026-09-17 10:05:00 / Янгиликлар
Оила ва хотин-қизлар қўмитасида жамоатчилик фаоллари, хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимоячилари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда соҳани ривожлантиришга қаратилган норматив ҳужжатлар лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, миграциядаги аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг ролини янада ошириш, эрта турмуш ҳолатларининг олдини олиш, оилани мустаҳкамлаш каби долзарб мавзуларда иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Ушбу таклифлар тегишли вазирлик ва идоралар, мутахассислар билан биргаликда чуқур ўрганилади. Асосий мақсад — ҳаётга татбиқ этилаётган ҳар бир янгилик хотин-қизларимиз учун ҳар томонлама фойдали, қулай ва амалий аҳамиятга эга бўлишини таъминлашдир.

