Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
2026-09-17 10:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда истиқболдаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларини кўп асрлик умумий тарих, тиллар яқинлиги, маънавий ва маданий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар боғлаб туриши, айнан ушбу мустаҳкам асосда сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Шунингдек, 2026 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги ўртасида имзоланган 2027–2028 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури доирасида давлат хизматларини рақамлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва илғор тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни изчил давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

