Халқаро ҳамкорлик
2024-09-19 09:55:00 / Янгиликлар
Учрашувда икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўз борди, шунингдек, Кореяда кўплаб ўзбекистонликлар истиқомат қилаётганлиги, уларнинг фарзандларини корейс тилини тезда ўрганиб олишига ҳамда корейс мактабларига мослашишига шароит яратиш мақсадида ўзбек ва корейс маданиятини акс эттирувчи рақс, куй-қўшиқ тўгаракларини ташкил этиш ва уларга Ўзбекистондан санъат усталарини жалб этиш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинди.
Учрашув жараёнида икки томонлама маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида профессор Но Те Чолл томонидан Кореянинг йирик шаҳарларининг бирида Ўзбек маданият марказини ташкил этиш ҳамда ўзбекистонлик ижодий жамоаларнинг гастроль сафарини амалга ошириш таклифлари билдирилди.