Қатар Давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув
2026-09-15 09:35:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорлик 2010 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим асосида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Адлия вазири Акбар Ташкулов халқаро арбитраж, медиация ва низоларни муқобил ҳал этиш механизмларини ривожлантириш, шунингдек, юридик кадрлар тайёрлаш ва илмий-академик ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифларни илгари сурди.
Шу билан бирга, Акбар Ташкулов Қатар Давлати Адлия вазири ҳамда Элчи Ҳасан Ҳамза Асад Муҳаммад Ҳошимни 2027 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган V «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форумида иштирок этишга таклиф этди.
Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди. Томонлар адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

