Япония компанияси делегацияси билан учрашув
2026-09-11 10:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов, вазирлик мутасаддилари ҳамда “Навоиюран” ДК раҳбарияти билан биргаликда Япониянинг “ITOCHU Corporation” компанияси ижрочи ва бош оператив директори Ямагучи Хисакадзу бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашув давомида истиқболли майдонларда геология қидирув ишларини олиб бориш ва конларни ўзлаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар геологик маълумотларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар.
