ТИВ раҳбарининг Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашуви тўғрисида
2026-09-11 10:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Айше Беррис Экинжини қабул қилди.

Учрашув давомида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси натижалари олқишланди.
Ўзбекистон ва Туркиянинг кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланаётгани қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
