Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-09-11 09:25:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, интеллектуал мулк, юридик таълим, илм-фан соҳалари ва бошқа масалаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида Адлия вазирлиги ва Швейцария Федерал интеллектуал мулк институти ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Женева, Фрибур ва Швейцариянинг бошқа етакчи университетлари ўртасида талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма тадқиқотлар ҳамда мутахассислар малакасини оширишга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш ташаббуси илгари сурилди.
Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.


