Mangold Consulting GmbH компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-09-10 10:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон технологик металлар комбинати томонидан тақдимот ўтказилиб, корхонанинг фаолият йўналишлари, мавжуд салоҳияти ҳамда стратегик минерал ресурсларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг, “Mercedes-Benz AG” компанияси вакиллари “Ўзбекистон-Германия хомашё мулоқоти” мавзусида тақдимот ўтказдилар. Тақдимот доирасида томонлар саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари, Ўзбекистоннинг минерал-хомашё салоҳияти, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари, шунингдек, технологик ва инвеститсиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Томонлар тоғ-кон саноати ва стратегик хомашё ресурслари соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, истиқболли йўналишларни биргаликда ўрганиш ҳамда ўзаро мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.
