Ўзбекистон ва Сербия транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
2026-09-10 10:15:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов ва Сербия Республикаси Қурилиш, транспорт ва инфратузилма вазири Александра Софрониевич ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда икки мамлакат ўртасида автомобиль ташувларини ривожлантириш, транзит йўналишларини кенгайтириш, Ўрта коридор салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунлари бўйича халқаро автомобиль ташувлари, Ўрта коридорни қўллаб-қувватлаш соҳаларида муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги транспорт-логистика алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги транспорт боғлиқлигини кенгайтиришга хизмат қилади.
