Ўзбекистон ва Сербия аграр ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2026-09-08 09:25:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида наслдор чорва молларини етиштириш, замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ем-хашак базасини ривожлантириш, илғор ветеринария технологияларини жорий этиш, интенсив боғларни барпо этиш ҳамда юқори ҳосилдор уруғлик навларини етиштириш ва кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Ўзбекистон тадбиркорларининг Сербияда қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий агротехнологиялар ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш муҳимлигини қайд этдилар.
Шунингдек, чорвачилик, боғдорчилик ва уруғчилик маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қўшилган қиймат занжирини шакллантириш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Сербия ҳудудида чорвачилик, боғдорчилик ва уруғчилик йўналишларидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги аграр ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.

