Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2024-09-13 11:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда жорий ва кейинги йиллардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Татяна Проскурякова янги муқобил молиялаштириш инструментлари ҳақида маълумот бериб, уларнинг салоҳияти ва Ўзбекистонда қўллаш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бундан ташқари, сув-энергетика соҳасида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, томонлар ҳудудлар ривожланишига ҳисса қўшадиган инновацион молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш масалаларига тўхталди.
Муҳокамалар доирасида Жаҳон банки билан ҳамкорликнинг сезиларли муваффақиятлари қайд этилиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар сони кўпайгани ва сифати яхшилангани таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар умумий мақсадларга эришиш ҳамда стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган фаол мулоқот ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга ишонч билдирди.
