Халқаро туризм академияси биринчи тингловчиларни қабул қилмоқда
2024-09-12 09:30:00 / Янгиликлар

Халқаро туризм академияси 2023 йилнинг 20 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей 25 сессияси доирасида очилган эди.
Академия туризм соҳаси учун малакали кадрларни етказиш бўйича минтақавий ҳаб сифатида фаолият кўрсатади.
Таълим жараёни Швейтсария меҳмондўстлик мактабларининг олий тоифали мутаҳассислари томонидан инглиз тилида олиб борилади.
Халқаро туризм академияси 3 йилда жами 2740 нафар ўрта бўғин мутахассисларини қайта тайёрлайди.
Биринчи академик йилда Меҳмондўстлик менежменти дастури бўйича 220 нафар тингловчи қабул қилинади.
Иккинчи академик йилдан бошлаб барча 3 та йўналишда 1260 нафардан соҳа вакиллари ўқитилади.
2025 йил январ ойидан эса 200 нафар тингловчига қайта тайёрлаш курсларини бошлаш режалаштирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Академиянинг битирувчилари бугунги кунда туризм соҳаси учун талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича етук малакали кадрлар бўлиб чиқадилар.
Таълим даргоҳи томонидан берилган диплом ва сертификатлар БМТ Туризмга аъзо давлатларнинг барчасида тан олинади. Академияни тамомлагандан сўнг битирувчилар БМТ Туризм ва дунёнинг барча ҳамкор компанияларида амалиёт ўташ орқали амалий тажриба орттириш ҳамда шу ерда ишлаш имкониятига эга бўладилар.
Ташриф доирасида, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида ўтказилган тадбирда Экология вазири, олийгоҳ ректори Азиз Абдуҳакимов БМТ Туризм Бош котиби Зураб Пололикашвилига университетнинг фахрий профессори унвонини тантанали равишда топширди.


