Халқаро ҳамкорлик
2024-09-11 09:05:00 / Янгиликлар
Учрашувда, шунингдек, ўзбек томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Б.Маҳкамов ва Бухоро муҳандислик-технология институти ректори С.Сиддиқова ҳам иштирок этдилар. Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томонидан қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, икки давлатнинг олий таълим муассасалари ўртасида сунъий интеллект, ахборот технологиялари, яшил иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергия манбалари, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда нефть-газ саноати соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилиш таклиф этилди. Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги илмий ва амалий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Томонлар ўзаро илмий тадқиқотлар олиб бориш, ўқитувчилар ва талабалар алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, ҳамкорликда конференциялар ва семинарлар ўтказиш каби йўналишларда қатор келишувларга эришдилар