Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти билан учрашуви тўғрисида
2024-09-10 09:25:00 / Янгиликлар
Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва ташқи иқтисодий ёналишларида энг яқин ҳамкорларидан бири бўлган Корея Республикаси билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришнинг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этдилар.
KOICAнинг Ўзбекистонда таълим, давлат бошқаруви, тиббиёт ва рақамлаштириш соҳаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди. Агентлик томонидан қиймати 250 миллион доллардан ортиқ 40 дан кўпроқ лойиҳа ва дастур амалга оширилган.
Шу билан бирга, ҳамкорликни янада фаоллаштиришнинг аниқ йўналишлари, жумладан, мамлакатимиз ҳудудларида қўшма тадбирлар ўтказиш, инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда экспорт ва инвестиция сиёсатини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича лойиҳаларга консалтинг ва техник кўмакни жалб қилишга келишилди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва KOICA ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унда давлат бошқаруви ва маъмурчилигини рақамлаштириш, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва таълим соҳасини ривожлантириш соҳаларида умумий қиймати 300 миллион долларлик 29 та истиқболли лойиҳа ўз аксини топди.