Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-08-21 09:45:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Мордовия Республикаси Раҳбари Артём Здунов билан учрашув ўтказди.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни, саноат кооперациясини ҳамда ҳудудлар ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Фармацевтика, электротехника, металлургия, қишлоқ хўжалиги, ёғочни қайта ишлаш ва IT соҳаларида қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларидаги саноат парклари ҳудудларида янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш, шунингдек, корхоналар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар аниқ кооперация ва инвестиция ташаббусларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш ҳамда тегишли тузилмалар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

