Халқаро ҳамкорлик
2026-08-20 09:20:00 / Янгиликлар

Томонлар икки томонлама савдо ва инвестициявий ҳамкорлик динамикасини кўриб чиқдилар. 2025 йилда ўзаро савдо айланмаси 307,3 млн долларни (+14,6%), 2026 йил январь–июнь ойларида эса 170,3 млн долларни (+30,8%) ташкил этди.
Савдо-инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларни тайёрлашга, жумладан, эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда 2030 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказиш дастурига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, 22 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган IV Ўзбекистон–Озарбайжон ҳудудлараро форумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Форум икки мамлакат ҳудудлари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш учун майдон бўлиб хизмат қилади.
Учрашув якунида ўзаро савдони ошириш, инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича навбатдаги қадамлар белгилаб олинди.

