Туркий давлатлар ташкилоти иштирокчи — давлатлар ички ишлар вазирларининг биринчи йиғилиши
2024-09-06 17:40:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Туркий давлатлар ташкилоти иштирокчи — давлатлар ички ишлар вазирларининг биринчи йиғилишида қатнашиш учун Қирғиз Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрига ташриф буюрди.
Тадбир жараёнида Туркий давлатлар ташкилоти иштирокчи — давлатлар ички ишлар вазирларини мамлакат Президенти Садир Жапаров қабул қилди.
Учрашувда туркий давлатлар ҳудудида жиноятчиликка, шу жумладан, терроризм, экстремизм, одам савдоси, кибержиноятлар, наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласи ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда соҳа йўналишида ҳамкорликнинг истиқболларини белгилаб олинди.