Хотин-қизлар билан ишлаш тизими ўрганилди
2026-08-14 09:25:00 / Янгиликлар

Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилнозахон Каттахонова бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлаб Ромитан туманида бўлиб, “Хотин-қизлар баланси” тақдимотлари билан танишди. Унда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги хотин-қизлар ҳолатини яхшилашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, соҳа масъуллари, маҳалла еттилиги ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда тизимни такомиллаштириш бўйича қатор манфаатли таклифлар илгари сурилди.
Ташриф давомида Қоровулбозор туманида жойлашган Ёшлар марказида хотин-қизлар учун яратилган шароитлар ва ҳунармандчилик фаолияти ҳам бевосита ўрганилди.
Асосий мақсад — тизимдаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, соҳа ходимларини муносиб қўллаб-қувватлаш ва энг муҳими, хотин-қизлар масалаларида аниқ амалий ечимларга эришишдир.

