БМТ Тараққиёт дастури вакили билан учрашув ўтказди
2026-08-13 10:15:00 / Янгиликлар

Таъкидланганидек, БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистоннинг ишончли ва яқин ҳамкорларидан бўлиб, ҳозирга қадар тузилма кўмагида юртимизда ОИВ инфексияси, туберкулёз, CОВИД-19 каби юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш бўйича бир қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди.
Ҳамкорликнинг ҳозирги босқичида соғлиқни сақлаш тизимида таъминот занжирини такомиллаштириш, шунингдек, онкологик касалликларни даволаш учун зарур дори воситаларини биргаликда харид қилиш механизмини йўлга қўйиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Президентнинг жорий йил 24-июндаги тегишли қарорида саратонолди ва саратон касаллигига чалинган беморларни ташхислаш ҳамда даволаш учун зарур дори воситалари, тиббий сарф материаллари, реактивлар, реагентлар ва тиббий жиҳозларни БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда харид қилиш ва ҳудудларга етказиб бериш белгиланган.
Вазирлик томонидан ушбу вазифа ижроси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
"Ҳозирги асосий вазифамиз — 2027-йил 1-январдан мазкур механизмнинг тўлиқ, самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлашдан иборат. Бу борада бизга БМТ Тараққиёт дастурининг халқаро харидлар ва таъминот занжирини бошқариш борасида тўплаган бой тажрибаси қўл келади", — деди вазир.
Якунда томонлар ушбу ҳамкорлик онкологик касалликларга чалинган беморларни сифатли дори воситалари билан ўз вақтида ва узлуксиз таъминлаш учун хизмат қилишига ишонч билдирди.

