Халқаро форум доирасида учрашувлар ташкил этилмоқда
2024-09-05 09:45:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, БМТнинг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти (FAO) бош директори С.Дунюй, денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган 32 та давлат, халқаро молия ташкилотларининг юқори вакиллари, илмий доиралар, хорижий экспертлар ва хусусий сектор вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан, пойтахтимиз Тошкент шаҳрига ушбу нуфузли халқаро анжуманда иштирок этиш мақсадида хорижлик меҳмонлар ташриф буюрмоқда. Айни дақиқаларда форум дастури бўйича Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов амалий ташриф билан келган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош директори Суй Дунюйни кутиб олди.
FAO раҳбари халқаро форум доирасида бир қанча расмий учрашувлар ўтказиши ва қатор қишлоқ хўжалиги объектлари фаолияти билан танишиши режалаштирилган.

