Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
2024-09-05 09:35:00 / Янгиликлар
2024 йил 4-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе билан учрашув ўтказди.

Марказий Осиёнинг барча давлатлари томонидан минтақада, шу жумладан Афғонистонда ҳам, умумий фаровонлик йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни доимий равишда БМТ ва унинг миссиялари доимий қўллаб-қувватланаётгани юксак қадрланиши қайд этилди.
Бир ёқадан бош чиқариш ва олға интилиш, мавжуд барча масалаларни ҳал этиш ҳамда келажак авлодлар бугунги ҳаракатлар натижаларидан баҳраманд бўладиган энг қулай шарт-шароитлар яратиш учун ҳозирдан яхшироқ фурсат бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.