ТИВ раҳбарининг АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси билан учрашуви тўғрисида
2026-08-11 09:45:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Самир Пол Капур билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик сўнгги йилларда мутлақо янги босқичга кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатлар раҳбарлари ўртасидаги яқин мулоқот бугунги ҳамкорликка янги суръат бағишлаётгани таъкидланди.
Икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш, турли даражадаги бўлажак тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, “C5+1” формати доирасидаги ҳамкорлик ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

