JICA билан техник ҳамкорлик лойиҳаси муҳокама қилинди
2026-08-10 09:50:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сакаи Мамору бошчилигидаги миссия билан учрашув ўтказди.

Томонлар мўлжалланган техник ҳамкорлик лойиҳаси, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда мамлакат саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
JICA диагностика миссияси якунлари сарҳисоб қилиниб, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда эркин иқтисодий зоналар дирекциялари билан ўтказилган маслаҳатлашувлар натижалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида лойиҳани амалга ошириш бўйича кейинги босқичларни белгиловчи баённома имзоланди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон–Япония ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, саноатни ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.


