Олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда
2026-08-10 09:35:00 / Янгиликлар

Мулоқотда икки мамлакат ўртасида олий таълим, илм-фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистоннинг қатор олий таълим муассасалари Япониянинг Сукуба, Нагоя, Киото, Осака ва бошқа нуфузли университетлари билан ҳамкорлик қилмоқда.
Томонлар Ўзбекистонда Сукуба университети билан ҳамкорликда янги университет ташкил этиш лойиҳасини жадаллаштириш, шунингдек, муҳандислик, ИТ, тиббиёт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда қўшма таълим дастурларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, япон профессор ва мутахассисларини Ўзбекистонга жалб қилиш, академик мобиллик ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш, талабалар учун қўшма дастурлар ва ёзги мактаблар ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон–Япония таълим ва илмий ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

