Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги муҳокама қилинди
2026-08-05 09:50:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Деҳли шаҳрида АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, олий ва юқори даражадаги мулоқотларни янада фаоллаштириш, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Учрашув давомида C5+1 формати доирасидаги ҳамкорлик, бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги очиқ ҳамда ишончли мулоқотни изчил давом эттириш, шунингдек, амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ўзаро интилишни тасдиқладилар.
