Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
2026-08-04 15:15:00 / Янгиликлар

Мулоқот чоғида Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Давлатлар раҳбарлари томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш, олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш ҳамда турли даражалардаги фаол сиёсий мулоқотни изчил давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқиб, амалий ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилиниб, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин ва мунтазам мулоқот эришилган келишувларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ амалга оширилишига хизмат қилиши таъкидланди.


