БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили билан учрашув
2024-08-30 14:00:00 / Янгиликлар
2024 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (YUNFPA) Ўзбекистондаги доимий вакили доктор Нигина Абасзадени қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Ҳукумати оналар саломатлигини яхшилаш, аҳоли ўсиши, ёшлар салоҳиятини ошириш, гендер тенглиги ва бошқа кўплаб йўналишларда энг яхши шарт-шароитларни яратиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилаётганлиги таъкидланди.
Мулоқот якунида 30 йилдан зиёд вақт давомида мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган YUNFPA жамоаси томонидан олиб борилаётган барча муҳим ишлар қадрланиши қайд этилди.