Туркия компаниялари Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда
2024-08-30 12:20:00 / Янгиликлар
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида сўнгги йилларда ДХШ лойиҳалари бўйича ҳамкорлик юқори суръатларда юксалиб бораётгани мамнуният билан қайд этилиб, Ўзбекистонда янги ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 5 июнь куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Туркия бизнес-форумида эришилган келишувлар, улар бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.
Маълумот учун: 2017–2023 йилларда Туркия билан савдо қилаётган Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари сони 2 бараварга кўпайиб, қарийб 5200 тани ташкил қилди. Мазкур компаниялар энергетика, қурилиш, тўқимачилик, туризм, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда фаолият олиб бормоқда.
Муҳокамалар давомида компания томонидан пулли автомобиль йўллари ва тоннеллар қуриш каби амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларга қизиқиш билдирилди ва тафсилотлар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида таклиф этилган лойиҳалар бўйича ҳамкорликнинг аниқ режалари белгилаб олинди. Лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўзаро маслаҳатлашувларни янада фаоллаштиришга келишилди.