Бола ҳуқуқлари ҳимоясида халқаро ҳамкорлик давом этмоқда
2024-08-30 10:05:00 / Янгиликлар

Вазир меҳмонларга сўнги йилларда мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда уларда UNIСEFнинг ўрни ҳақида гапириб ўтди.
Шунингдек, томонлар ўртасида жорий йилнинг март ойида имзоланган 2024- мўлжалланган иш режа доирасида амалга ошириб келинаётган ишлар ва эришилган натижалар муҳокама қилинди.
Ўз ўрнида, Реҳина Мария Кастижио хоним Адлия вазирлиги томонидан бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида олиб бораётган ишларни ижобий баҳолаб, келгусида вазирлик билан UNIСEF ўртасида мазкур йўналишда халқаро тан олинган стандартларни миллий қонунчиликка жорий қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга тайёрлигини билдирди.
Томонлар келгусида болаларнинг энг устун манфаатларини таъминлаш, болаларга мўлжалланган ҳуқуқий қўлланмалар чоп этиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда уларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

