ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили билан учрашув
2024-08-29 09:55:00 / Янгиликлар
2024 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Мария Кастижиони қабул қилди.

Томонлар қўшма лойиҳалар сони ва кўлами кенгаяётганини қайд этди. Таъкидланганидек, ўғил-қизлар учун қулай шарт-шароит яратиш юрт равнақи ва барқарор ривожланишига қўйилган энг муҳим инвестициядир.
Ташқи ишлар вазирлиги ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон Ҳукумати билан ҳамкорликда болаларимиз учун яхши келажак яратиш йўлида мамлакатимиздаги фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этади.