Emapta Ўзбекистонни глобал аутсорсинг операцияларини ривожлантириш учун янги майдон сифатида кўриб чиқмоқда
2026-07-29 10:35:00 / Янгиликлар

Томонлар Emapta Global компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятини йўлга қўйиш истиқболларини, шунингдек, аутсорсинг соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик, Global Business Services (GBS) йўналишини ривожлантириш ва юқори малакали мутахассислар учун янги иш ўринлари яратиш имкониятларини муҳокама қилди.
Сўнгги йилларда Emapta ўз фаолияти географиясини фаол кенгайтириб, Филиппиндан ташқарига чиқмоқда ҳамда Лотин Америкаси ва Европада янги операцион майдончаларни очмоқда. Айни пайтда компания мамлакатнинг кадрлар салоҳиятини, бизнес юритиш шароитларининг рақобатбардошлигини ва халқаро мижозларга хизмат кўрсатиш учун жамоа шакллантириш имкониятларини баҳолаган ҳолда, Ўзбекистонни глобал сервис марказлари тармоғини янада кенгайтириш учун салоҳиятли ҳудуд сифатида кўриб чиқмоқда.
2010 йилда ташкил этилган Emapta аутсорсинг, Employer of Record (EOR) ва тақсимланган жамоаларни бошқариш соҳасидаги йирик халқаро компаниялардан биридир. Компания 30 дан ортиқ мамлакатдаги 1000 дан зиёд мижозга дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш, молия, бухгалтерия, мижозлар билан ишлаш, HR, маркетинг, соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқий ёрдам каби соҳаларда хизмат кўрсатади. Бугунги кунда Emapta 10 000 дан ортиқ мутахассисни ўзида жамлаган ва халқаро хизмат кўрсатиш марказлари тармоғини кенгайтиришда давом этмоқда.
Учрашув давомида IT Park Uzbekistan вакиллари мамлакатнинг аутсорсинг фаолиятини жойлаштириш учун мавжуд имкониятларини, жумладан, малакали кадрлар салоҳияти, бизнес юритишнинг рақобатбардош нархи, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ва халқаро компаниялар учун солиқ имтиёзларини тақдим этди. Шунингдек, Ўзбекистонда Emapta сервис марказини ташкил этиш истиқболлари, лойиҳани синов тариқасида ишга тушириш моделлари, университетлар билан ҳамкорлик ва мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма дастурлар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг “йўл харитаси” устида ишлашни давом эттиришга, жумладан, навбатдаги ишчи учрашувларни ташкил этиш, фаолиятни йўлга қўйиш учун салоҳиятли майдончаларни ўрганиш ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш масаласини муҳокама қилишга келишиб олди. Emapta’нинг бозорга кириб келиши Ўзбекистоннинг минтақадаги глобал бизнес хизматлари ва аутсорсингнинг энг истиқболли марказларид
