Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида ҳуқуқий ҳамкорлик кенгаяди
2026-07-29 09:20:00 / Янгиликлар

Учрашувда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бепул юридик ёрдам тизимини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
"Финляндия Ўзбекистон учун нафақат Европадаги ишончли ҳамкор, балки ҳуқуқ устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўп йиллик илғор амалий тажрибага эга давлатдир." — Акбар Ташкулов.
Томонлар икки давлат адлия вазирликлари ўртасида институционал ҳамкорликни йўлга қўйиш, медиация ва адвокатура йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бепул юридик ёрдам ва кооперация соҳаларида тажриба алмашишни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
"Бугунги учрашувимиз нафақат эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш, балки келгусидаги ҳамкорлигимизнинг янги йўналишларини белгилаш имконини беради." — Акбар Ташкулов.

