Чўлпонотада ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2026-07-27 09:25:00 / Янгиликлар

Йиғилиш давомида бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик масалалари, Ташкилот фаолиятининг устувор йўналишлари, кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир якунида иштирокчи давлатлар вакиллари томонидан қатор ҳужжатлар имзоланди.
Анжуман доирасида делегациялар раҳбарлари рамзий маънога эга картинани биргаликда яратиш маросимида ҳам иштирок этдилар. Ушбу ташаббус ШҲТ маконида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик руҳини мустаҳкамлашга қаратилган умумий интилишнинг ифодаси сифатида эътироф этилди.
Йиғилиш якунида тадбирларни юқори савияда ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлиги учун Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев ҳамда тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдирилди.


