Sonect Ўзбекистон бозорига расман киришини эълон қилди
2026-07-27 09:10:00 / Янгиликлар
Global Business Services Forum (GBSF) 2026 доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Sonect бош директори Екатерина Осина компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини ишга тушириш ва кейинги ривожланиш режаларини муҳокама қилдилар.

Sonect’нинг Ўзбекистон бозорига кириш қарори аввалроқ Москва ва Тошкентда ўтказилган музокаралар натижасида қабул қилинди. GBSF 2026 доирасида компания ўзининг ребрендингини ҳамда Ўзбекистонда фаолият бошлаётганини расман эълон қилди.
Учрашув давомида Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада операцион марказларни жойлаштириш имкониятлари, малакали мутахассисларни тайёрлаш, халқаро мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда IT Park экотизими орқали кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилинди.
Sonect’нинг Ўзбекистонга кириши IT Park Uzbekistan томонидан олиб борилаётган халқаро ҳамкорлик натижаларининг амалий ифодаси бўлиб, мамлакатнинг глобал бизнес хизматлари ва BPO маркази сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


