Туркия экспертлари иштирокида соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш юзасидан муҳокама ўтказилди
2024-08-27 09:20:00 / Янгиликлар

Учрашувда “Saglık grup” компанияси вакили Угур Акин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Султанов, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси директори Элдор Адилов, Ижтимоий соҳалар иқтисодиёти ва молияси департаменти директори Адҳам Эшчанов ва бошқа масъул вакиллар иштирок этдилар.
Мулоқот давомида томонлар ижтимоий соҳаларда замонавий жараёнлар, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришнинг бугунги аҳамияти, жумладан, бирламчи тиббий ёрдам тизимини ислоҳ қилиш, тиббиёт муассасаларидаги лабораториялар фаолиятини тубдан яхшилаш ва самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, суҳбатда томонлар тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш, тиббий суғурта тизими ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида Туркия ва жаҳоннинг илғор тажрибаларини татбиқ этиш юзасидан фикр алмашдилар.
Музокалар якунида томонлар қайд этилган масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ва белгиланган мақсадларга эришишда тизимли фаолият олиб боришга келишиб олдилар.