Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги cтратегик шериклик ҳамкорлиги
2026-07-24 09:15:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И жаноблари билан учрашди

Учрашувда сиёсат, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар, юқори технологиялар ва бошқа устувор йўналишлардаги кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Олий даражадаги келишувларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда иқтисодий дипломатия самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, “Марказий Осиё – Хитой” механизми ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.
Мамлакатлар ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш учун зарур саъй-ҳаракатлар сафарбар этишга тайёрлик билдирилди.


