APSTAR билан сунъий йўлдош алоқаси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-07-20 11:00:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Ўзбекистонда сунъий йўлдош алоқаси хизматларини ривожлантириш, замонавий телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда мазкур йўналишдаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, компания ҳамкорликнинг юқори суръатларда ривожланаётганини инобатга олган ҳолда, APSTAR сунъий йўлдошлари орқали тақдим этилаётган барча мавжуд хизмат ва технологик имкониятларни Ўзбекистон бозорига йўналтиришга тайёр эканини билдирди.
Учрашув якунида томонлар сунъий йўлдош алоқаси соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма ташаббусларни амалий босқичга ўтказиш, ташкилий ва ҳуқуқий жараёнларни якунлаш ҳамда ҳамкорликнинг дастлабки натижаларини ICT Week Uzbekistan 2026 доирасида тақдим этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

